Бугун Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк учрашувини ўтказади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Бугун қитъмиз бўйлаб Осиё кубоги-2026 саралаш баҳсларига старт берилади. 31 та жамоа 8 та гуруҳга тақсимланган. 7 та гуруҳда 4 тадан, битта гуруҳда эса 3 та жамоа 15 та йўлланма учун баҳс олиб боради. Саралаш баҳслари 20-24-сентябр кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бишкек шаҳрида ўтаётган F гуруҳи саралаш баҳсларида иштирок этади. Ҳамюртларимиз бугун илк учрашувини Фаластин терма жамоаларига қарши ўтказади. 22-сентябрда Шарқий Тимор, 24-сентябрда Қирғизистон терма жамоаларига қарши майдонга чиқади.
Эслатиб отамиз, Осиё кубоги-2026 финал босқичи 2026-йилнинг 27-январидан 7-февралига қадар Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист