locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бугун Бухорода катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланади

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бугун Бухорода катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланади
Фото: Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг расмий канали

Уч кун давомида Бухоро шаҳридаги муҳташам "Универсал" спорт саройи дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган жами 451 (312 эркак, 139 аёл) нафар дзюдочи белгиланган 14 та (7 та эркаклар, 7 та аёллар) вазн тоифасида медаллар йўлида баҳсларга киришади.

Бугун мусобақанинг биринчи куни эркаклар -60, -66, аёллар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида татамига чиқади. Саралаш беллашувлари соат 10:00, медаллар учун кечадиган финал блоки 17:00да бошланади.

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг