locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бугун 4 нафар ўзбекистонлик курашчи гиламга чиқади

Хорватия жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бугун 4 нафар ўзбекистонлик курашчи гиламга чиқади
Фото: Olympic.uz

Хорватия пойтахтида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун эркин ва аёллар кураши бўйича беллашувлар ўтказилади.

Актенге Кеунимжаева ҳамда Озода Зарипбоева саралаш босқичида иштирок этишади. Кеча ярим финалгача етиб борган Умиджон Жалолов бугун кечки дастурда бронза медали учун гиламга чиқади. Унинг ушбу босқичдаги рақиби кун давомида аниқланади. Лайло Собирова эса учинчи ўрин учун ўтиш босқичида қатнашади. Унинг дастлабки рақиби нейтрал мақомдаги Анастасия Сиделникова бўлади.

Саралаш:
-50 кг: Актенге Кеунимжаева – Оксана Ливач (Украина)
-76 кг: Озода Зарипбоева – Анастасия Алпеева (Украина)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг