locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бу менинг куним эмасди: Мирафзал Ахтамов мағлубиятдан сўнг сўз олди

Жароҳат сабабли тўхтатилган жангдан кейин ўзбекистонлик файтер ижтимоий тармоқда мурожаат қилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бу менинг куним эмасди: Мирафзал Ахтамов мағлубиятдан сўнг сўз олди
Расм: Olamsport.uz

14 июн куни Дубай шаҳрида ММА бўйича 971 FC турнири доирасида ўзбекистонлик машҳур аралаш яккакураш устаси Мирафзал Ахтамов Жанубий Африка Республикаси вакили Адриан Санчесга қарши октагонга кўтарилди.

Жанг қизғин ва кескин ўтди. Ахтамов икки раунд давомида рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаган бўлса-да, учинчи раундда олган жароҳати туфайли шифокорлар беллашувни тўхтатишга мажбур бўлди. Натижада ғалаба Санчесга берилди — бу Ахтамовнинг профессионал фаолиятидаги илк мағлубият сифатида қайд этилди.

Ахтамов ушбу натижага нисбатан Instagram саҳифасида шундай фикр билдирди:

“Бу менинг куним эмасди. Рақибимни икки раунд давомида ҳеч қандай имкониятсиз урдим, лекин афсуски, жароҳат туфайли шифокорлар жангни тўхтатишди. Мен буни ҳақиқий мағлубият деб ҳисобламайман. Янада кучлироқ бўлиб қайтаман. Мен ҳар доим охиригача курашганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Қолгани тақдирдан. Мени тайёрлаган мураббийларим, спарринг шерикларим ва TKMMA Fit жамоамга катта раҳмат”.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг