locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Брайан Баттл: Ўзбек мухлислари ҳозир мени ёқтирмайди, аммо жангдан кейин севишади

UFC жангчиси Рўзибоев билан учрашув олдидан ўзбек фанатлари ҳақида гапирди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Брайан Баттл: Ўзбек мухлислари ҳозир мени ёқтирмайди, аммо жангдан кейин севишади
Расм: Telegram

UFCнинг ўрта вазн тоифасида иштирок этувчи америкалик жангчи Брайан Баттл 17 август куни UFC 319 турнирида Нурсултон Рўзибоевга қарши жанг олдидан Ўзбекистон ҳақидаги фикрларини билдирди.

“Ўзбекистон ҳақида биладиганим - фанатлари жуда фаол. Ҳар куни ижтимоий тармоқларда юзлаб изоҳлар ёзишади. Бир одам бир пост остида йигирмата изоҳ қолдириши мумкин. Улар фақат Ўзбекистон байроқлари ва Нурсултоннинг GIF-расмларини қўйишади. Инглизчани билмайди, таржима воситасидан фойдаланишади, шунинг учун баъзан ёзганлари маъносиз чиқади. Масалан: “Якшанба Нурсултон билан жанг қиласан, шунинг учун ухла!”, - деганлари ҳам бор. Бу яхши мисол, баъзилари умуман чўп-чанг.

Лекин мен биламан, жангдан кейин улар мени ёқтира бошлашади. Ўшанда мен ‘ўзбек халқи чемпиони’га айланаман”, - деди Баттл.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг