«Бош прокурор кубоги» мусобақасининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг кураш тури бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақасининг Жиззах вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан саралаб олинган полвонлар иштирок этиб, эркаклар 5 та вазн тоифасида, аёллар 4 та вазн тоифаларида ғолиблик учун муросасиз беллашдилар.
Баҳслар давомида иштирокчилар ўзларининг жисмоний ва техник тайёргарлиги, матонати ҳамда ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар.
Мусобақа якунларига кўра, ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек, вилоят босқичида муваффақият қозонган полвонлар мусобақанинг кейинги республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.