«Боруссия М» бош мураббийини истеъфога чиқарди
Ҳозирда жамоа турнир жадвалида сўнггидан битта олдинги ўринни эгаллаб турибди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty images
Германия Бундеслигасида мавсумдаги илк мураббийлик истеъфоси рўй берди.
Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби бош мураббий Ойген Поланскини лавозимидан озод қилди.
Бу қарор жамоанинг «Фрайбург»га қарши учрашувда бешта гол ўтказиб юборганидан сўнг қабул қилинди.
Эндиликда «Боруссия» бош мураббийи вазифасини вақтинча Ян-Мориц Лихте бажаради. Бу унинг фаолиятида бундай вазифадаги иккинчи тажриба бўлади.
Лихте 2020 йилда ҳам маълум муддат «Майнц»ни бошқарган эди.
Бундеслиганинг кейинги, 5-турида мёнхенгладбахликлар 19 сентябрь куни сафарда «Кёльн»га қарши майдонга тушади. Ҳозирда жамоа турнир жадвалида сўнггидан битта олдинги ўринни эгаллаб турибди.