locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Bolalarga quvonch ulashgan \"Tashkent Open Judo Kids Cup IV\"!

Икки кун давомида пойтахтимиздаги муҳташам "Humo Arena" мажмуасида ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Bolalarga quvonch ulashgan "Tashkent Open Judo Kids Cup IV"!
photo: Dzyudo Uzbekistan

Икки кун давомида пойтахтимиздаги муҳташам "Humo Arena" мажмуасида ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа миқёси бўйича нафақат Марказий Осиё, балки бутун Осиё қитъасидаги энг катта болалар турнирига айланди. Тўртинчи бор ташкил этилган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" турнирида дунёнинг 16 давлатидан келган 3000 нафарга яқин дзюдочи бир нечта ёш ва вазн тоифасида медаллар учун татамига чиқди.

Мусобақанинг иккинчи куни U11 ва U15 ёш тоифасида жами 20 та вазнда ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди. Шоҳсупага кўтарилган ёш дзюдочиларга медал, кубок ва "Sakura" бренди остида ишлаб чиқарилган кимоно (чемпионларга) топширилди.

"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" иштирокчиларга ёрқин ҳис-туйғулар, бебаҳо мусобақа тажрибаси ва ҳақиқий дзюдо байрамини тақдим этиб, ўзининг юксак халқаро мақомини яна бир бор тасдиқлади. Турнир спортчиларда ҳам, дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонларда ҳам илиқ таассуротлар қолдирди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг