locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бойсун туманида қўл жанги бўйича вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бойсун туманида қўл жанги бўйича вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
PHOTO: Telegram

Сурхондарё вилояти спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Қўл жанги федерацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида спортнинг қўл жанги тури бўйича ёшлар ва кичик ўсмирлар ўртасида вилоят кубоги мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақа Бойсун тумани Спорт мактабида бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг барча туманларидан 200 нафарга яқин ёш спортчилар иштирок этишди. Ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этиб, кучли рақобат муҳитида синовдан ўтиш имкониятига эга бўлишди.

Тадбирда Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров ҳамда туман раҳбарлари иштирок этиб, ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши, улар учун яратилаётган имкониятлар ва бу орқали Ўзбекистон байроғини халқаро ареналарда баланд кўтариш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг