Бойовут туманида замонавий спорт зали фойдаланишга топширилди
Сирдарё вилояти Бойовут тумани "Марказ" маҳалласи биноси ҳудудида таъмирталаб ҳолатдаги зал замонавий қиёфа касб этди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу ҳудуд аҳолиси иштирокида ўтказилган "Сайёр қабул" давомида спортчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида зални таъмирлаш бўйича билдирилган таклиф асосида зарур маблағлар ажратилди.
Замонавий спорт иншоотида 120 нафар ёшлар спортнинг баскетбол, стритбол, бокс, кураш каби спорт турлари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, қўшимча ювиниш - кийиниш хоналари ва мураббийлар хоналари ҳам ташкил этиб берилди.
Спорт зали очилиш маросимида Бойовут тумани ҳокими ўринбосари Аваз Аллашукуров, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Буранов, фахрийлар-нуронийлар ҳамда "Марказ" маҳалласи еттилиги иштирок этишиб, келгусида ушбу спорт залида шуғулланган ёшлар орасидан кўплаб нуфузли мусобақалар ғолиблари ва совриндорлари етиб чиқишига ишонч билдиришди.
Шунингдек, тадбир давомида вилоят спорт бошқармаси томонидан ёшларга спорт жиҳозлари ва спорт формалари топширилди.