locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Богдан Гусков Ян Блаховичга қарши жанг олдидан ҳозирги жисмоний ҳолатини намойиш қилди

Ушбу жанг 7 декабрь куни бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Богдан Гусков Ян Блаховичга қарши жанг олдидан ҳозирги жисмоний ҳолатини намойиш қилди
ФОТО: Getty Images

UFC’нинг яримоғир вазн (93 кг гача) тоифасида қатнашяпган, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Богдан Гусков 7 декабрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтадиган UFC 323 турнирида собиқ чемпион, поляк Ян Блаховичга қарши жанг олдидан ўзининг ҳозирги спорт формасини намойиш этди.

33 ёшли Гусков профессионал ММАдаги дебютини 2015 йилда ўтказган, 2023 йилдан буён UFC октагонида жанг қилиб келади. Дунёнинг энг нуфузли промоушенида унинг ҳисобида тўрт ғалаба ва битта мағлубият бор.

Ўзбекистонлик жангчи ўзининг сўнгги баҳсида — июль ойида бўлиб ўтган UFC on ABC 9 турнирида — россиялик Никита Криловни нокаутга учратган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг