locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Богдан Гусков UFC жангидан олдин вазн ўлчаш маросимидан муваффақиятли ўтди

UFC on ABC 9 турниридан аввал Гусков ва Крилов белгиланган вазн меъёрини бажаришди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz

Эртага, 26 июл куни Абу-Дабида (БАА) UFC on ABC 9 турнири бўлиб ўтади. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Богдан Гусков ўз жангини украиналик Никита Криловга қарши ўтказади.

Бугун ўтказилган вазн ўлчаш маросимида ҳар икки жангчи белгиланган меъёрни бажаришди — ҳам Гусков, ҳам Крилов 93 кг тўлдиришди.

Ушбу беллашув 23:30 дан кейин бошланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, аслида ўзбекистонлик Рамазон Темировга қарши жанг қилиши режалаштирилган қозоғистонлик Асу Алмабаев ҳам жанга тайёр. У ва янги рақиби — Перу вакили ҳам тарозидан муваффақиятли ўтишди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг