locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Богдан Гусков Никита Криловга қарши жангга Янгиободда тайёргарликни бошлади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Богдан Гусков Никита Криловга қарши жангга Янгиободда тайёргарликни бошлади
Расм: gettyimages.com

Ярим оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков навбатдаги жангини 26 июл куни Абу-Дабида Украина вакили Никита Криловга қарши ўтказади.

Ушбу муҳим тўқнашувга тайёргарликнинг дастлабки босқичини Гусков ўзининг туғилган жойи — Тошкент вилоятидаги Ангрен шаҳри ҳудудида жойлашган Янгиобод шаҳарчасида бошлади.

Машғулотларда унинг яқин дўсти ва спарринг шериги — машҳур UFC жангчиси Жонни Уокернинг укаси Уолтер Уокер ҳам иштирок этмоқда.

Маълумот учун, ушбу кечада яна бир ўзбекистонлик жангчи — Рамазон Темиров ҳам октагонга кўтарилади. Унинг рақиби қозоғистонлик Асу Алмабаев бўлади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг