locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Богдан Гусков илк бор Никита Крилов билан бўладиган жанг ҳақида фикр билдирди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Богдан Гусков илк бор Никита Крилов билан бўладиган жанг ҳақида фикр билдирди
Расм: gettyimages.com

Яримоғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган UFC жангчиси Богдан Гусков биринчи марта ўзининг бўлажак рақиби Никита Крилов ҳақида изоҳ берди.

“Крилов — юқори даражадаги универсал жангчи. У тажрибали рақибларга қарши жанг қилган, жанг қилишни яхши кўради ва тезда октагон муҳитига мослаша олади. Бу жанг менинг фаолиятимдаги энг катта синовлардан бири бўлади”, — деди Гусков.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Богдан Гусков UFC 316 доирасида 26 июл куни Абу-Дабида украиналик рақиби Никита Криловга қарши октагонга кўтарилади. Крилов профессионал фаолияти давомида ҳам Россия, ҳам Украина байроқлари остида жанглар ўтказган.

Гусков учун ушбу жанг UFC’dagi нуфузини янада ошириш ва рейтингда юқори поғоналарга кўтарилиш учун муҳим имконият ҳисобланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг