locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Богдан Гусков чемпионлик йўлида Жамал Хиллга кўз тикди

UFCда 4 та эрта ғалаба қайд этган ҳамюртимиз собиқ чемпион билан жанг қилиш ниятида
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Богдан Гусков чемпионлик йўлида Жамал Хиллга кўз тикди
Расм: Telegram

Яримоғир вазн тоифаси рейтингининг 10-поғонасига кўтарилган аралаш яккакураш устаси Богдан Гусков навбатдаги рақиби ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, энг мақбул вариант – собиқ UFC чемпиони ва рейтингда 6-ўринда турган Жамал Хилл.

– Бизда уч номзод бор: Волкан Оздемир, Ян Блахович ва Жамал Хилл. Улар орасида энг идеали – Хилл. У собиқ чемпион ва рейтинги мендан юқори. Блахович янада баландда, аммо Топ-5`да ва унга қарши жанг эҳтимоли камроқ. Хилл эса чемпионлик йўлида катта қадам бўлади. Аввали Топ-10, кейин Топ-5 рақиб билан жанг ва кейинги мақсад – чемпионлик! – деди Гусков.

Маълумот учун, Гусков UFCдаги сўнгги тўрт жангининг барчасини муддатидан аввал ғалаба билан якунлаган. Жамал Хилл эса июн ойида учинчи марта мағлубиятга учраб, Халил Раунтрига имкониятни бой берган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг