Богдан Гусков 26 июл куни UFC октагонида: навбатдаги жанг ва эфир вақти
Бугун, 26 июл куни Абу-Даби шаҳрида UFC on ABC 9 турнири бўлиб ўтади. Кечанинг дастлабки жангларидан бири ҳамюртимиз Богдан Гусков ва украиналик Никита Крилов ўртасидаги тўқнашув бўлади. Бу жанг асосий карднинг илк тўқнашуви сифатида эълон қилинган.
Турнир Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади, асосий жанглар эса 00:00дан намойиш этилади.
Кечанинг марказий жангини собиқ чемпион Роберт Уиттакер ва «ONE» чемпиони Ренье де Риддер ўтказади.
UFC on ABC 9 турнирининг тўлиқ карди:
Асосий кард:
• Роберт Уиттакер — Ренье де Риддер
• Пётр Ян — Маркус Макги
• Шарабутдин Магомедов — Марк-Андре Баррио
• Асу Алмабаев — Хосе Очоа
• Никита Крилов — Богдан Гусков
Прелим кард:
• Брайс Митчелл — Саид Нурмагомедов
• Муслим Салихов — Карлос Леал
• Дэйви Грант — Дэ’Мон Блэкшир
• Аманда Рибас — Табата Риччи
• Ибо Аслан — Билли Элекана
• Муҳаммад Яҳё — Стивен Нгуен
• Мартин Будай — Маркус Алмейда