Богдан Гусков 1 август куни жанг ўтказади
У Сербиядаги турнирда қатнашади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty images
UFCнинг ярим оғир вазн тоифаси рейтингида 10-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик Богдан Гуськов 1 август куни Белградда (Сербия) бўлиб ўтадиган ташкилот турнирида иштирок этади. Бу ҳақда MMA.Metaratings.ru нашри хабар берди.
Манбага кўра, Гусковнинг ҳозирча рақиб ҳозирча номаълум.
эслатиб ўтамиз, Богдан 33 ёшда. Ўзбекистон вакили аралаш яккакурашлар бўйича профессионал жангчи сифатида 2015 йилда дебют қилган, 2023 йилдан буён UFCда чиқиш қилади.
Унинг дунёнинг энг нуфузли ташкилотидаги ҳисобида жами тўртта ғалаба, битта мағлубият ва битта дуранг бор. Декабрь ойида UFC 325 турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида Гуськов польшалик собиқ чемпион Ян Блахович билан дуранг қайд этганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист