locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

BMB PFC таъқибчиларидан сезиларли равишда узоқлашиб олди…

15 та учрашувда дарвозаларга 74 та гол киритилганининг шоҳиди бўлишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
BMB PFC таъқибчиларидан сезиларли равишда узоқлашиб олди…
Фото: Ўзбекистон футзали

Футзал бўйича Ўзбекистон XXIX миллий чемпионати — Олий лига мусобақасининг 10-тур учрашувларидан кейин амалдаги чемпион — Жиззахнинг "BMB PFC" жамоаси таъқибчиларидан сезиларли равишда узоқлашиб олди. 2025/2026-йилги мавсум чемпионлиги масаласи катта эҳтимол билан шу ойнинг иккинчи ўн кунлигида Қарши шаҳрида бошланадиган 11-тур баҳсларидан кейин аниқланади. Бўиси жиззахликлар бу турда чемпионатнинг қуйи поғоналарида бораётган жамоалар билан куч синашади ва юз фоизлик натижани қайд этишларига тўсқинлик қиладиган жамоани кўрмаяпмиз. Ўз навбатида Қаршидаги турда BMBнинг асосий таъқибчилари “Oil Star” ҳамда SQBнинг ўзаро учрашуви бор. Мазкур баҳсда томонларнинг очко йўқотиши BMB PFCни муддатидан олдин чемпион қилади.

Энди бевосита 10-тур якунларига тўхталадиган бўлсак, тур анчагина кескин ва шиддатли учрашувларга бой бўлди. Олти кун мобайнида Жиззах футбол академияси спорт залига ташриф буюрган мухлислар зерикиб қолишгани йўқ. Нодир Элибоев бошчилигидаги "BMB PFC" сўнгги ўйин куни энг яқин таъқибчиси – SQB ни мағлубиятга учратиб, ўзи учун “комфорт” вазият яратиб олди. Банкчиларнинг очко йўқотиши эса бухоролик “ёқилғи юлдузлари”га қўл келди. Юз фоизлик натижа қайд этган “Oil Star” иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Жиззах тури Тошкент вилоятининг OKMK ҳамда пойтахтнинг “Локомотив” жамоалари учун омадсиз кечди. Александр Петров шогирдлари кетма-кет иккига ўйинни бой берган бўлса, темирйўлчилар фақатгина бир очко билан кифояланишди.

Мусобақа жадвалининг қуйи поғоналари бораётган жамоалар орасида “Максам-Чирчиқ” бу турда ажойиб натижани қайд этди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўз ҳисобларига тўққиз очко ёздириб қўйишди. “Динамо”, “Нефтчи” жамоалари биттадан очколи бўлишди. Яққол аутсайдер – “Қизилқум” эса учала ўйинини ҳам бой берди.

Турнинг эътиборли воқеаларидан бири – “Қизилқум” – “Oil Star” жамоалари иштирокида кузатилди. Баҳснинг учинчи голи навоийликлар ўйинчиси Анвар Содиқов томонидан киритилди ва у XXIX миллий чемпионатимиздаги 900-гол сифатида тарих саҳифаларига битилди. Шуниси эътиборга моликки, мавсумнинг учинчи юбилей голи навоийликлар ҳисобига ёзилди.

Бу турда жамоалар кўпроқ ўйин ўтказишган бўлишса-да, сермахсуллик олдинги турга нисбатан пастроқ бўлди. Жиззахлик футзал ишқибозлари 15 та учрашувда дарвозаларга 74 та гол киритилганининг шоҳиди бўлишди. Ўртача ҳар битта ўйинга 4,93 тадан гол тўғри келди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг