locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

BMB мавсум яхунига бағишлаб йиғилиш ўтказди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
BMB мавсум яхунига бағишлаб йиғилиш ўтказди
PHOTO: Telegram

Жорий йилги мавсум якунларига бағишланган йиғилиш BMB HOLDING таъсисчиси, BMB Professional футзал клуби Президенти Азиз Маматқулов раҳбарлигида бўлиб ўтди. Тадбирда клуб вице-президенти ҳамда барча масъул ходимлар иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида “Ўзбекистон Кубоги–2025” мусобақасида эришилган муваффақият алоҳида эътироф этилди. Ушбу ютуқлар муносабати билан жамоа аъзолари клуб раҳбарияти томонидан пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Клуб бош мураббийи Нодир Элибоевнинг Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинлангани munosabati билан у билан тузилган меҳнат шартномаси якунга етди. Шу кунгача бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келган Дилшод Раҳматов “Оқ йўлбарслар” жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Ўз навбатида Н.Элибоев ва Д.Раҳматовларнинг футзални ривожлантириш йўлидаги келгуси фаолиятларига муваффақият тилади.

Тадбир якунита 2025/2026-йилги мавсумга тайёргарлик, клуб фаолиятини янада самарали ташкил этиш ҳамда устувор йўналишлар юзасидан келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг