locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

БМБ иккинчи ўйинда Тожикистон чемпионига имконият қолдирмади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон кубоги соҳиби ва мамлакат чемпиони — БМБ жамоаси кеча Тошкент молия институти спорт залида Тожикистон чемпиони – “Истиқлол” жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Дастлабки ўйиндан фарқли ўлароқ, бу гал Нодир Элибоеў шогирдларининг устунлиги яққол сезилди. Майдоннинг ҳар бир қаричи, тўп учун курашда БМБчилар рақибларига умуман имконият қолдиришмади ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
Иккинчи ўйин
БМБ (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон) – 4:0.
Голлар: Д.Ибрагимов (8’, 35’), М.Аҳаджонов (22’), Жоаозино (24’).

Ҳакамлар: Азиз Каримов, Даниел Яцемко, Азиз Абдуҳамидов, Дилдора Рустамова

БМБ (Асосий бешлик): Элмуродов, Са’диев, Аҳаджонов, Болт, Жоаозино.
Заҳирадагилар: Ўлмасбеков, Одилов, Ибрагимов, Сержино, Алекс Диас, Ҳусанбоев, Мирқосимов.

“Истиқлол” (Асосий бешлик): Бекмуродов, Оразмуҳамедов, Р.Шарипов, Умаров, Матеусао.
Заҳирадагилар: Шамсов, М.Шарипов, Ҳамидов, Идиев, Исмоилов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг