Биз Асу Алмабаев билан жангдан воз кечмоқчи эдик: Рамазон Темировнинг мураббийи - Жасур Алижонов
UFC жангчиси Рамазон Темировнинг мураббийи Жасур Алижонов шогирдининг Асу Алмабаевга қарши бўладиган жанги ҳақида фикр билдирди.
— Жасур ака, Рамазоннинг Асуга қарши жанги қай тарзда юзага келди? Бу UFC томонидан берилган қарорми?
— Ҳа, таклиф айнан UFCдан келди. Аслида биз Алмабаевга қарши жангдан воз кечмоқчи эдик. Аммо ташкилот бизга бошқа рақиб йўқлигини маълум қилди. Шу боис, жангни қабул қилишга мажбур бўлдик.
— Бу UFC тарихида илк бор Қозоғистон ва Ўзбекистон жангчилари ўртасидаги принципиал тўқнашув бўлади. Жангдан нима кутяпсиз?
— Мен буни принципиал тўқнашув деб баҳоламайман. Мен учун энг муҳими — спорт манфаатлари. Биз Қозоғистон халқи билан ҳар доим дўст бўлганмиз ва дўст бўлиб қоламиз. Бу шунчаки спорт, рақобат ва рингдаги профессионаллик.