locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Биринчи лига шиддатли курашлар билан бошланди

Биринчи лига баҳслари тўртта турдан иборат бўлиб, ҳар ойда биттадан тур ўтказилиши режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Биринчи лига шиддатли курашлар билан бошланди
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон футзал федерацияси
томонидан мамлакат миллий биринчилиги баҳслари бир йиллик танаффусдан сўнг яна қайта тикланди. Мусобақанинг дастлабки тур учрашувлари Жиззах шаҳридаги Футбол академияси спорт залида юқори савияда ва катта уюшқоқлик билан ўтказилди.

Биринчи лига баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Сирдарё, Андижон ҳамда Жиззах вилоятларидан жамоалар иштирок этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон футзал федерацияси мамлакат миллий терма жамоаси учун муносиб заҳира тайёрлаш мақсадида 2008–2009 йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини ҳам Биринчи лига иштирокчилари сафига қўшди.

Илк тур учрашувлари жуда қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтди. Катта футзални соғиниб қолган Сирдарё вилоятининг “Гулистон” жамоаси учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, якка пешқадамга айланди. Шунингдек, спортга катта эътибор қаратаётган Термиз давлат университети жамоаси ҳам мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. ТерДУ жамоаси билан бир қаторда Жиззах политехника университети жамоаси ҳам иккитадан ғалабани қўлга киритиб, мос равишда 2–3-ўринларни эгаллаб турибди.

1-тур доирасида жамоалар жами 12 та учрашув ўтказишди. Ушбу ўйинларда дарвозаларга 90 та тўп киритилиб, ўртача ҳар бир учрашувда 7,5 тадан гол қайд этилди. Жамоалар сермаҳсул ва томошабоп футзал намойиш этишди. Бу борада “Политехник”, “Гулистон”, ТерДУ ҳамда “Бобур” жамоаларини алоҳида таъкидлаш мумкин. Фақатгина Жиззах футбол академияси тарбияланувчилари ҳозирча биронта очко жамғара олишмади.

Маълумот учун, Биринчи лига баҳслари тўртта турдан иборат бўлиб, ҳар ойда биттадан тур ўтказилиши режалаштирилган. Биринчилик март ойида ўз якуннига етади. Мусобақа ғолиби келаси мавсумда Олий лигада иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритади. Шунингдек, мамлакат биринчилиги иштирокчилари баҳор фаслида старт оладиган Ўзбекистон Кубоги мусобақасида ҳам қатнашишлари кўзда тутилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг