Биринчи лига мусобақасининг 3-тур баҳслари бошланишига тўрт кун қолди
Ҳар куни ўйинлар соат 13:00 да бошланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Яна тўрт кундан сўнг — 5-феврал санасидан эътиборан мамлакат биринчилиги — Биринчи лига мусобақасининг 3-тур учрашувларига старт берилади. Навбатдаги тур ўйинларига Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, айнан ушбу турдан 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи давраси бошланади. 8 та жамоа иштирок этаётган Биринчи лига баҳсларида андижонлик ва водийлик футзал ишқибозлари тўрт кун давомида қизиқарли ва муросасиз баҳслар кутмоқда.
Учрашувларни спорт мажмуасида бевосита бепул томоша қилиш, шунингдек, ЎФФнинг расмий YouTube канали орқали жонли эфирда кузатиш мумкин.
Ҳар куни ўйинлар соат 13:00 да бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист