locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бир гуруҳ спортчиларнинг мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди

Ушбу залда асосий машғулот бокс бўйича йўлга қўйилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бир гуруҳ спортчиларнинг мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди
Фото: Olympic.uz

Тошкентдаги Олмазор туманида жойлашган спорт залларидан бири аукционда сотувга қўйилганидан кейин ижтимоий тармоқларда ушбу объектда шуғулланувчи имконияти чекланган мураббий ва ёшларнинг мурожаати кенг тарқалган эди.

Бугун Миллий Олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги, Миллий Паралимпия қўмитаси ва Олмазор тумани ҳокимлиги мутасаддилари ушбу манзилга ташриф буюриб, мурожаат қилган мураббий ва ёш спортчилар билан учрашдилар.

Ушбу залда асосий машғулот бокс бўйича йўлга қўйилган. Шунингдек, бир гуруҳ имконияти чекланган ёшлар пауерлифтинг билан бир неча йилдан бери шуғулланиб келишади. Расмийлар мурожаат муаллифи билан суҳбатлашиб, уларнинг илтимослари ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилишини билдиришди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг