locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бир қатор спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бир қатор спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди
ФОТО: UzChess

30-июн — Ёшлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиёти йўлида муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар сафида бир қатор ёш спортчиларимиз ҳам бор.

Президент Қарори ва фармонига кўра, давлат мукофотига сазовор бўлган ушбу ёш спортчилар билан танишинг:

“Келажак бунёдкори” медали билан:

Феруза Содиқова — Тошкент вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг таэквондо бўйича мураббийси;

Бобир Абдихолиқов — Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;

Фотима Саипова — Велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси;

Гулрухбегим Тоҳиржонова — Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси.

“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан:

Улуғбек Рашидов — Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 10-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти);

Михаил Клешко — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти);

Шермухаммад Жандреев — Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг