Биласизми? Меҳди Тагҳави 2012-йил Лондон Олимпиадасига жўнаб кетишидан атиғи уч кун олдин унинг онаси вафот этади
Меҳди Тагҳави — Эроннинг буюк спортчиларидан бири бўлиб, ёшлигимда унинг курашларини завқ билан томоша қилиб, унга мухлислик қилардим. У дунё ва Осиё чемпиони бўлган йирик курашчи ҳисобланади. 2011-йили Лондон-2012 Олимпиадасига йўлланма берувчи жаҳон чемпионатида ҳам олтин медални қўлга киритган.
Аммо 2012-йил Лондон Олимпиадасига жўнаб кетишидан атиғи уч кун олдин унинг онаси вафот этади. Ҳар бир спортчи учун орзу бўлган Олимпиадага боришни ният қилган бўлса-да, шу оғир жудолик сабаб Меҳди дастлаб мусобақага бормасликка қарор қилади. Шунда мураббийлари унга илтимос қилиб, барибир сафарга чиқишни маслаҳат беришади. Меҳди уларнинг сўзини ерда қолдирмай боради, лекин руҳий жиҳатдан жуда оғир ҳолатда бўлгани учун ўзининг асл даражасида кураша олмайди ва мағлубиятга учрайди.
Кимдир ўзини қўлга олиб, онаси учун курашса, Меҳди учун бу йўқотиш жуда катта руҳий зарба бўлган эди.