locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг Наманган вилояти босқичига старт берилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг Наманган вилояти босқичига старт берилди
PHOTO: Telegram

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг вилоят босқичи тантанали тарзда бўлиб ўтди.

Мазкур спорт анжумани ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни жамият ҳаётига фаол жалб этиш ҳамда спорт салоҳиятларини намоён этишларига имконият яратиш мақсадида ўтказилди.

Вилоят босқичида Наманган вилоятининг барча туман ва шаҳарлари босқичларида 1-ўринни қўлга киритган 364 нафар иштирокчилар баҳс олиб борди.

Мусобақалар нафақат спорт руҳини, балки ижтимоий бирдамлик ва инклюзивлик тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ғолиб ва совриндорлар эса республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг