Беш ташаббус олимпиадаси – шахмат ва шашка бўйича туман босқичи ўтказилди
Бу ҳақда Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси
Давлатобод туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларининг шахмат ва шашка йўналишлари бўйича туман босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақаларда сектор босқичларида ғолиб бўлган иштирокчилар: Шахмат – 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ҳаваскорлар
Шашка – 16–21, 22–26 ва 27–30 ёш тоифасидаги ёшлар иштирок этиб, қизғин ва муросасиз баҳслар олиб боришди.
Беллашувлар давомида иштирокчилар: ақлий салоҳият, стратегик фикрлаш, сабр ва диққатни жамлаш кўникмаларини яна бир бор намоён этишди.
Якуний натижаларга кўра ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда вилоят босқичига йўлланма қўлга киритишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист