locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида шахмат ва шашка мусобақалари бўлиб ўтди

Бу ҳақда Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида шахмат ва шашка мусобақалари бўлиб ўтди
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси

Наманган шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида шахмат ва шашка бўйича шаҳар босқичи мусобақалари ташкил этилди. Бу ҳақда Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Унда 7–70+, 16–21, 22–26 ҳамда 27–30 ёш тоифаларида эркаклар ва аёллар ўртасида қизғин беллашувлар бўлиб ўтди.

Мазкур интеллектуал беллашувларда туман ғолиби бўлган иштирокчилар вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар давомида иштирокчилар стратегик фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ҳамда мантиқий тафаккур борасидаги салоҳиятларини намоён этдилар.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланмаларни қўлга киритдилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг