locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Berlin Millennium Team Cadet European Cup турнирида биринчи бўлган қаҳрамонларимиз муносиб кутиб олинди

Энди кадетларимиз қисқа муддатли танаффусдан сўнг йилнинг асосий мусобақалари - Жаҳон ва Осиё чемпионатларига тайёргарликни бошлашади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Berlin Millennium Team Cadet European Cup турнирида биринчи бўлган қаҳрамонларимиз муносиб кутиб олинди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Германиянинг Берлин шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги нуфузли халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси Ватанга қайтди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар дзюдочиларимиз тантанали равишда кутиб олинди. Аурелиан-Чиприан Флис бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Berlin Millennium Team Cadet European Cup турнирида 4 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медали билан 35 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этганди.

Энди кадетларимиз қисқа муддатли танаффусдан сўнг йилнинг асосий мусобақалари - Жаҳон ва Осиё чемпионатларига тайёргарликни бошлашади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг