locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. 35 давлат орасида 11 та медал билан 1-ўринни эгалладик!

Икки кун давомида Германиянинг Берлин шаҳри ўсмирлар ўртасидаги нуфузли халқаро турнирга мезбонлик қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026. 35 давлат орасида 11 та медал билан 1-ўринни эгалладик!
photo: Dzyudo Uzbekistan

Икки кун давомида Германиянинг Берлин шаҳри ўсмирлар ўртасидаги нуфузли халқаро турнирга мезбонлик қилди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Berlin Millennium Team Cadet European Cup турнирида Аурелиан-Чиприан Флис бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди. Европа Кубогидаги кучли рақобатга қарамасдан, кадетларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медали билан 35 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этишди. Франция, Озарбайжон, Туркия, Италия, Германия, Грузия каби дзюдоси ривожланган давлатлар ортида қолдирилди. Германия заминида 4 марта Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради. Финал дастури беллашувларини бевосита аренадан Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов кузатиб боргани ҳам эътиборга молик ҳолат.

Шу йил март ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнирида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза, жами 12 та медал қўлга киритган эди. Берлин турнирида чемпион бўлган Чарос Ҳикматова Анталияда ҳам олтин медаль билан тақдирланганди.

Албатта, бу муваффақиятлар замирида Аурелиан-Чиприан Флис бошчилигидаги мураббийларимизнинг хизмати ва ҳиссаси катта бўлмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг