Bellator'нинг собиқ раҳбари 2027 йилда MMA бўйича янги лига ишга туширилишини эълон қилди
Қайд этилишича, ушбу лигага аллақачон 60 миллион доллар инвестиция киритилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Bellator ва Strikeforce промоушенларининг собиқ раҳбари Скотт Кокер 2027 йилда аралаш яккакурашлар (MMA) бўйича янги лиганинг ишга туширилишини эълон қилди.
«Мен ҳар доим муносиб вақт келганда — тўғри қараш ва пухта танланган жамоа билан қайтишни хоҳлашимни билардим. Ўша вақт ҳозир келди. MMA оламида янги, шов-шувли ва глобал брендга катта талаб бор. Ушбу янги лига ва қайтиш аслида нималар муҳимлигини кўрсатади: мусобақаларнинг ҳалоллиги, спортчиларга бўлган ҳурмат ҳамда уларнинг ажойиб ҳаёт йўли ҳақида дунёга сўзлаб бера оладиган ҳикояларимиз», — деди Кокер.
Мавжуд маълумотларга кўра, Скотт янги промоушенда бош ижрочи директор (CEO) лавозимини эгаллайди. Бундан ташқари, лигага аллақачон қарийб 60 миллион доллар инвестиция киритилган.
Насрулло Каримов
Журналист