locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Белбоғли курашчиларимиз жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритишди

30 дан ортиқ давлатлардан 300 нафарга яқин кучли спортчилар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Белбоғли курашчиларимиз жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритишди
Фото: Спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 15-18 декабрь кунлари Россия Федерацияси Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, 30 дан ортиқ давлатлардан 300 нафарга яқин кучли спортчилар иштирок этган мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги терма жамоамиз ҳам иштирок этиб, муносиб натижаларни эгаллашга муваффақ бўлишди.

Белбоғли кураш бўйича ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Тургунпўлатов шогирдлари ушбу жаҳон чемпионатида мазкур спорт турининг эркин ва классик йўналишларида жами 6 та олтин, 6 та кумуш ва 24 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг