locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Белбоғли кураш. Навоий шаҳрида бўлиб ўтадиган турнир олдидан йиғилиш ўтказилди

Навоий шаҳрида 14-17 май кунлари белбоғли кураш бўйича U20 Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Белбоғли кураш. Навоий шаҳрида бўлиб ўтадиган турнир олдидан йиғилиш ўтказилди
photo: Kurash Uzbekistan

Навоий шаҳрида 14-17 май кунлари белбоғли кураш бўйича U20 Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақа регламентига кўра, бугун федерация бош котиби Абдухалил Маликов, катталар терма жамоаси бош мураббийи Шавкат Мирзақулов, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Тургунпулатов ва бошқа кенгаш аъзолари, шунингдек, ҳакамлар, мураббийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Дастлаб, бош котиб Абдухалил Маликов томонидан малакали мутахассис Юсуф Барноқуловнинг Навоий вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси этиб тайинлангани тўғрисидаги Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси буйруғини ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг U20 мамлакат чемпионатини ҳамда жорий йилги миллий ва халқаро мусобақаларни муносиб тарзда ўтказиш хусусида фикр алмашишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг