locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
PHOTO: Telegram

Жорий йилнинг 18-20 апрел кунлари Андижон шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежида бўлиб ўтган мазкур чемпионатда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва белбоғли кураш йўналишларида 13 та вазн тоифасида, қизлар эса 8 та вазнда куч синашишди.

Муросасиз беллашувларда Илёсбек Ҳамидбоев (Наманган), Беҳрузбек Муротов (Андижон), Санжарбек Ҳошимжонов (Фарғона), Нуразиз Илҳомиддинов (Навоий), Диёрбек Абдухалилов (Тошкент в.), Муниса Темирова (Наманган), Гулсевар Нурқобилова (Жиззах), Айсилув Қидирбаева (Қорақалпоғистон Республикаси) сингари спортчилар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни банд этишди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу чемпионатда кучли учликдан жой олган полвонлар май ойида Нукусда ўтказилиши режалашитирилган Осиё ва жahon чемпионатларида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг