Белбоғли кураш бўйича нуфузли мусобақаларга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.
Белбоғли кураш бўйича нуфузли мусобақаларга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди
Белбоғли кураш халқаро федерацияси президенти Хабир Сабирович Хабибулин ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров Худойберганович Фарғонага ташриф буюрди.
Ташриф давомида жорий йилнинг 9–14-июнь кунлари Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган мусобақаларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ўсмирлар ва қизлар ўртасида Жаҳон чемпионати ҳамда катталар ўртасида Аҳмад Ал-Фарғоний хотирасига бағишланган Осиё чемпионатини юқори савияда ташкил этиш бўйича тегишли режалар кўриб чиқилди.
Ўрганиш якунларида мусобақаларни юқори даражада ўтказиш, спорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида келишувларга эришилди.