Белбоғли кураш бўйича “Баркамол авлод – 2025” Республика финал босқичи бошланди
Бугун Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида “Баркамол авлод – 2025” спорт мусобақалари доирасида белбоғли кураш бўйича Республика финал босқичига тантанали равишда старт берилди.
Мазкур нуфузли мусобақанинг очилиш маросимида Фарғона вилояти Спорт бошқармаси, вилоят касбий таълим бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Талабалар спорти ассотсиацияси масъул вакиллари, спортчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган академик лицейлар ва касбий таълим муассасаларининг иқтидорли ўқувчи-ёшлари ушбу финал босқичида иштирок этиб, белбоғли кураш бўйича ўз маҳорат ва тайёргарликларини намойиш этмоқда.
Мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, миллий спорт турларини ривожлантириш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаб олишда муҳим аҳамият касб этади.