locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Белбоғли кураш. Андижонда Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Белбоғли кураш. Андижонда Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда
PHOTO: Telegram

Айни кунларда Андижон шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари ўтказилмоқда.

Андижон олимпиада ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази манежида бўлиб ўтаётган мамлакат чемпионатида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва белбоғли кураш йўналишларида 13 та вазн тоифасида, қизлар эса 8 та вазнда куч синашишмоқда.

Шунингдек, мусобақа доирасида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди.

Маросимда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов, Андижон вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпо‘латов, Андижон вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси Рустам Тўрахонов ва бошқалар иштирок этишди.

20 апрелга қадар давом этадиган мамлакат чемпионатида шоҳсупадан жой олган полвонлар май ойида Нукус шаҳрида ўтказилиши режалашитирилган Осиё ва жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига ҳам эга бўлишади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг