locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Белбогли кураш — миллий мерос ва юксак натижалар тимсоли!

Спортчиларга 51 нафар мураббий, жумладан 5 нафар халқаро тоифадаги мураббийлар сабоқ бериб келмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Белбогли кураш — миллий мерос ва юксак натижалар тимсоли!
photo: Kurash Uzbekistan

Белбогли кураш энг қадимий ва шарафли миллий спорт турларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда вилоятимизда ушбу спорт тури билан 1683 нафар спортчи мунтазам шуғулланиб келмоқда. Қувонарлиси, уларнинг 298 нафари аёллардан иборат.

Спортчиларга 51 нафар мураббий, жумладан 5 нафар халқаро тоифадаги мураббийлар сабоқ бериб келмоқда.

Тўрақўрғон тумани ҳокими, айни пайтда вилоят белбогли кураш федерацияси раиси Шерали Қосимов бошчилигида мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган спортчилар ва мураббийлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Наманган вилояти спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фахриддин Юнусов ҳам иштирок этиб, соҳада олиб борилаётган ишлар, мавжуд имкониятлар ва истиқболли режалар хусусида фикр билдирди.

Айни пайтда вилоятимизда 10 та туманда белбогли кураш тўгараклари фаолият юритмоқда. Биргина 2025 йил давомида спортчиларимиз: Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларида — 37 та медаль,
республика миқёсидаги мусобақаларда — 199 та олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Тадбир давомида 2026 йилга мўлжалланган режалар ва уларни амалга ошириш омиллари бўйича тақдимот ўтказилди. Шунингдек, юқори натижаларга эришган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, халқаро тоифадаги ҳакам, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони соҳиби Неъматулло Тўйчиевга “Спорт фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг