locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бекзод Қурбонов жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Бир неча кун пойтахтимизда давом этган конкур ва от йўрттириш бўйича халқаро мусобақалар ўз якуннига етди. Турнирлар орасида кўпчиликнинг диққат-эътибори конкур бўйича Жаҳон чемпионатига саралаш босқичи вазифасини бажариб берган баҳсларга қаратилди.

160 см (тўсиқ баландлиги):
1. Ринат Галимов (Қирғизистон, “Грей-Д’аргоужес” лақабли отда)
2. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон, “Маттс В.Г”)
3. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон, “Квинтос ҲБ”)

130 см:
1. Ксения Хайрулина (Россия, “Ақдариус”)
2. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон, “Сантос Хиппика”)
3. Андрей Тряпицин (Қирғизистон, “Флоризелл”)

Жамоавий дастур:
1. Ўзбекистон
2. Россия
3. Қозоғистон

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг маълум қилишича, ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов мазкур беллашувлардан кейин жаҳон чемпионати йўлланмаси учун керакли балларни жамғарди ва келаси йили Германиянинг Аахен шаҳрида ташкил этиладиган дунё биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг