locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бекзод Маматқулов Франция футбол федерацияси раҳбарлари билан учрашди

ЎФФ раҳбарининг Европа сафари давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бекзод Маматқулов Франция футбол федерацияси раҳбарлари билан учрашди
Фото: Ўзбекистон футзали

24 октябрь куни Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов Франция футбол федерацияси вице-президенти, футзал йўналиши учун масъул Пиеретта Баррот ҳамда Халқаро муносабатлар ва жамоатчилик билан алоқалар Департаменти бошлиғи Франсуа Биго билан учрашув ўтказди.

Бўлиб ўтган музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон футзал федерацияси ва Франция футбол федерацияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ҳамда дўстона спорт алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Жан-Мишел Оляс ўзбек делегациясини Франция футбол федерациясининг инфратузилмаси, тизим ходимлари фаолияти ҳамда футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирди.

Учрашув якунида Ўзбекистон терма жамоалари мураббийларининг Францияда малака ошириши ва тажриба алмашиши учун шароит яратиш, шунингдек, яқин келажакда Ўзбекистон ва Франция футзал терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур ташриф икки давлат спорт соҳасидаги ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, футзал йўналишида халқаро тажрибани кенгайтириш сари муҳим қадам бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг