Бекзод Курбанов XX Осиё ўйинларида кучли ўнталикдан жой олди
Бекзод Курбанов XX Осиё ўйинларида кучли ўнталикдан жой олди
XX Осиё ўйинларида от спорти бўйича мусобақалар ўз якунига етди. 4-октабр куни от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича индивидуал баҳсларнинг финал босқичи катта майдонда, баландлиги 155 см гача бўлган тўсиқлар орқали ўтказилди.
Ушбу баҳсларда Ўзбекистон шарафини тажрибали чавандоз Бекзод Курбанов Matts VG лақабли оти билан ҳимоя қилди. Кескин кечган курашлар якунига кўра, спортчимиз 9-ўринни эгаллаб, мазкур йўналишда Осиёнинг энг кучли ўнта чавандози қаторидан жой олди.
Ушбу натижа XX Осиё ўйинларида Ўзбекистон учун муҳим ютуқлардан бири бўлди.
Финал босқичи якунларига кўра, совриндорлар қуйидагича:
1-ўрин — ALDUHAMI Ramzy Hamad A — Untouchable 32
2-ўрин — ALRAJHI Abdulrahman Bader M — Lorenzo ES
3-ўрин — MOHAMMED Basem — Chaccball
Шу тариқа, Бекзод Курбанов 9-ўринни эгаллаб, Осиёнинг энг кучли чавандозлари қаторидан жой олди ҳамда XX Осиё ўйинларида индивидуал баҳсларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.