Бекзод Курбанов Чиемсее Пфердефестивал турниридаги иштирокини 145 см баландликдаги йўналиш билан якунлади
Бекзод Курбанов Чиемсее Пфердефестивал турниридаги иштирокини 145 см баландликдаги йўналиш билан якунлади
Германияда 2–6 сентябрь кунлари гўзал Чиемсее кўли бўйидаги Гут Исинг от спорти мажмуасида ўтказилган Чиемсее Пфердефестивал халқаро турнири ўз якунига етди.
6 сентябрь — мусобақанинг якуний кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Курбанов ўзининг Маттс ВГ лақабли оти билан CСИ2* – Гранд Прих оф Исинг – Лонгинес Ранкинг Поинт Груп Д тоифада, тўсиқлар баландлиги 145 см бўлган йўналишда иштирок этди.
Бекзод Курбанов йўналишни 39,34 сонияда босиб ўтиб, битта хатоликка йўл қўйди. Мазкур йўналишда 50 нафардан ортиқ чавандоз иштирок этди.
Шу тариқа, Бекзод Курбанов Германиядаги нуфузли халқаро турнирдаги иштирокини 145 см баландликдаги мураккаб йўналишдаги муносиб чиқиш билан якунлади.