Бекзод Абдурахмонов Халқаро атлетлар форумида иштирок этмоқда
Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитаси ташаббуси билан Халқаро атлетлар форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли анжуманда глобал спортни ривожлантириш, спортчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва долзарб халқаро спорт масалаларини муҳокама қилиш мақсад қилинган.
Форумда Ўзбекистон шарафини эркин кураш бўйича Токио–2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳузуридаги Атлетлар комиссияси аъзоси Бекзод Абдурахмонов ҳимоя қилмоқда.
Тадбирда 200 дан ортиқ мамлакатдан келган спортчилар, мутахассислар ва машҳур спорт юлдузлари иштирок этмоқда. Форум кун тартибидан спортчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, допингга қарши курашиш, халқаро спорт қоидаларини такомиллаштириш ҳамда замонавий тенденцияларни таҳлил қилиш каби долзарб масалалар ўрин олган.