locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бекободлик ёш футболчилар халқаро мусобақада совриндор бўлишди

Бекобод футбол академияси тарбияланувчилари турнирнинг кумуш медали совриндорлари бўлишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бекободлик ёш футболчилар халқаро мусобақада совриндор бўлишди
Фото: Металлург ПФК

Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган “Barca Academy Manas Cup 2025” халқаро футбол турнири ўз якунига етди. Мусобақада Бекобод шаҳри шарафини ҳимоя қилган ёш футболчиларимиз муваффақиятли иштирок этишди.

Ярим финал баҳсида бекободликлар пеналтилар сериясида “Чиғатой” жамоасини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Ҳал қилувчи учрашувда эса икки ўзбек жамоаси — Бекободнинг “Металлург” ҳамда Олмалиқнинг “ОКМК” академиялари тарбияланувчилари ўзаро куч синашди.

Қизғин ва муросасиз кечган финал баҳсида олмалиқлик ёшлар кичик, 2-1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада Бекобод футбол академияси тарбияланувчилари турнирнинг кумуш медали совриндорлари бўлишди.

Алоҳида қувонарли жиҳати шундаки, мусобақанинг энг кўп гол урган футболчиси деб бизнинг академиямиз вакили Арслан Атаназаров эътироф этилди. У турнир давомида 10 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг