Бехруз Самиев: «BMB жамоасига қарши ўзига яраша ҳисоб-китобларимиз бор»
Хабарингиз бор, 2-июн санада Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
Бош соврин учун "BMB PFC" ҳамда “Oil Star PFK” жамоалари кураш олиб боради.
Биз мазкур баҳс олдидан “Oil Star PFK” жамоаси тўпурари Бехруз Самиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Яна асосий рақибимиз BMB жамоасига қарши майдонга чиқиш арафасидмиз. Ўзбек футзали мухлислари таъбири билан айтганда “футзалдаги эль класико” бизни кутмоқда. Икки жамоанинг финалгача босиб ўтган йўлига барча гувоҳ бўлишди.
Ўйлайманки, финалга икки жамоа ҳам лойиқ эди ва йўлланмани қўлга киритишди. BMB - "Oil Star" баҳси ҳар доим томошабоп, мухлислар учун жуда қизиқарли, сифатли ва шиддатли бўлиб келади. Бу галги финал ҳам бундан мустасно эмас.
BMB жамоасига қарши ўзига яраша ҳисоб-китобларимиз бор. Ўтган йилги кубок финалида пенальтилар сериясида омад рақибга кулиб боққан. Орадан вақт ўтиб яна реванш олиш имконияти пайдо бўлди. Насиб бўлса, бу гал кубокни Бухорога олиб кетиш ниятидамиз. Жамоамиз таркиби анча ёшарган ва биз янгиланган таркибда финалга қадар етиб келдик.
Финал жуда ҳам қизиқарли бўлади, деб ўйлайман. 2-июн куни барча футзал мухлисларини "Юнусобод" спорт мажмуасига чорлаб қоламиз. Биз мухлисларимизни қувонтириш учун майдонга тушамиз",-дейди футзалчи