locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Батумда Кураш бўйича Европа чемпионатига старт берилди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Photo: gettyimages

Грузиянинг Батуми шаҳридаги Мухран Вахтангадзе номидаги спорт мажмуаси кураш бўйича Европа чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Баҳсларнинг дастлабки кунида ўсмир ёшдаги курашчилар ғолиблик учун гиламга чиқиб, мухлисларга шиддатли ва қизиқарли беллашувларни тақдим этдилар.
Чемпионатнинг бошланишидан олдин Халқаро Кураш Ассоциацияси (ИКА) Бош котиби Муҳаммад Реза Насири томонидан мусобақани бошқариб борувчи ҳакамлар ва халқаро техник расмийлар (ИТО) учун техник семинар ўтказилди. Семинар давомида мусобақа қоидалари ва ҳакамликнинг замонавий талаблари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, 19 та вазн тоифасида ўсмирлар ўртасидаги қизғин беллашувлар старт олди. Ёш полвонлар ўз маҳоратини намойиш этиб, мусобақанинг кейинги босқичларига йўл олиш учун кураш олиб бордилар.

Бугун, шунингдек, Европа чемпионатининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Маросимда нуфузли меҳмонлар иштирок этиши ва мусобақанинг биринчи куни ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг