Баскетбол. Ўзбекистон кубоги U16 Навоий шаҳрида бошланди!
2025 йил 6-ноябр куни Навоий шаҳрида жойлашган “Кимёгар” ва “Сўғдийона” спорт мажмуалари майдонларида U16 тоифасидаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги учун баскетбол ўйинларига старт берилди.
Мусобақаларда мамлакатнинг турли ҳудудларидан 11 та ўсмирлар ва 9 та қизлар жамоаси иштирок этмоқда. Қуръа натижасига кўра жамоалар қуйидаги гуруҳларга тақсимланди:
Ўсмирлар U16
A гуруҳи: Навоий вилояти, Қашқадарё вилояти, Тошкент шаҳри
B гуруҳи: Самарқанд вилояти, Хоразм вилояти, Яшнобод-1 (Тошкент шаҳри), Лочин (Учқудуқ шаҳри)
S гуруҳи: Сурхондарё вилояти, Жиззах вилояти, Тошкент вилояти, Бухоро вилояти
Қизлар U16
A гуруҳи: “Сўғдийона” (Навоий шаҳри), Навоий вилояти, Қашқадарё вилояти
B гуруҳи: Хоразм вилояти, Жиззах вилояти, Наманган вилояти
S гуруҳи: Тошкент шаҳри, Сурхондарё вилояти, Сирдарё вилояти
Дастлабки ўйинлар натижалари
Ўсмирлар U16
Жиззах вил. 28-60 Тошкент вил.
Сурхондарё вил. 51-55 Бухоро вил.
Хоразм вил. 47-33 Яшнобод-1
Қашқадарё вил. 28-115 Тошкент ш.
Самарқанд вил. 100-18 Лочин
Қизлар U16
Жиззах вил. 43-15 Наманган вил.
Сурхондарё вил. 72-12 Сирдарё вил.
Навоий вил. 79-18 Қашқадарё вил.
Олдинда — қизғин баҳслар, ёрқин лаҳзалар ва янги спорт ютуқлари!