locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баскетбол. Ўзбекистон Индонезияга мағлуб бўлди

18-сентябр куни Ўзбекистон аёллар U16 миллий жамоаси навбатдаги синовга чиқади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баскетбол. Ўзбекистон Индонезияга мағлуб бўлди
photo: Basketbol Uzbekistan

FIBA U16 Women’s Asia Cup 2025 Division B
Серембан, Малайзия
Ўзбекистон – Индонезия
Квалификация ўйинлари ярим финалга чиқиш учун

1-чорак (17:14)
Ўзбекистон ўйинни ишончли бошлади, саватча остида фаол кураш олиб борди. Моҳинур Мамаҷонова (ребаундлар), Гулсева Усмонова (тўп тортиб олиш, самарали ҳаракатлар) ва Хушноза Муроджонова (аниқ зарбалар ва ассист) ажралиб турди. Райҳона Салимова блок-шотлари билан ёрдам берди. Жамоа ҳисобда ушлаб тура олди ва атиги 3 очкога ортда қолди.

2-чорак (24:12)
Ҳал қилувчи бурилиш. Индонезия ҳимояни кучайтириб, тезкор ҳужумларда самарали ўйнади. Фарангиз Лутфуллаева ва Шаҳзода Уринованинг аниқ зарбалари бўлишига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси самарадорликда пасайди, кўп хатоларга йўл қўйди ва рақиб катта танаффусга 41:26 ҳисобида олдинда чиқди.

3-чорак (16:11)
Танаффусдан сўнг ўйин бироз тенглашди. Ўзбекистон жамоаси ҳар бир тўп учун курашди: Гулсева Усмонова ва Райҳона Салимова очко киритиб, рибаундларда фаол бўлишди. Моҳинур Мамаҷонова ҳам узоқ масофадан аниқ зарба берди. Аммо жарималар ва ҳужумдаги ноаниқликлар ҳисобни қисқартиришга имкон бермади.

4-чорак (20:15)
Сўнгги чорак ҳам Индонезия фойдасига ҳал бўлди. Шаҳзода Уринова ва Амалия Ғадаева уч очколик зарбалар билан ажралиб туришди, Гулсева Усмонова саватча остида фаол бўлди, Хушноза Муроджонова эса аниқ ҳужумлар қилди. Шунга қарамай, рақиб устунлигини сақлаб қолди ва ғалабага эришди.
Якуний ҳисоб: Индонезия 77:52 Ўзбекистон

Ўзбекистон U16 жамоаси етакчи ўйинчилари статистикаси:
Усмонова Гулсева — 14 очко, 12 подбор, 2 ассист, 2 перехват
Ғадаева Амалия — 8 очко, 2 подбор, 4 перехват, 1 блокшот
Холикова Мунира — 7 очко, 2 подбор, 3 перехват
Салимова Райҳона — 3 очко, 7 подбор, 4 блокшот

18-сентябр куни Ўзбекистон аёллар U16 терма жамоаси навбатдаги синовга чиқади!
Бизнинг қизларимиз 5–6-ўрин учун ўйинда 🇲🇾 Малайзия жамоасига қарши майдонга тушади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг