locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баскетбол. «Замин Ҳумо» жамоаси ЕКЛ 3×3нинг учинчи турига йўл олди

Жамоамиз 12–13 декабрь кунлари Калуга шаҳрида бўлиб ўтадиган Суперфинал йўлланмаси учун курашни давом эттиради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баскетбол. «Замин Ҳумо» жамоаси ЕКЛ 3×3нинг учинчи турига йўл олди
photo: Basketbol Uzbekistan

16 ноябрь 2025 куни эркаклар баскетбол 3x3 жамоаси «Замин Ҳумо» Россиянинг Смоленск шаҳрига жўнаб кетди. 17 ноябрь куни бу ерда ЕКЛ 3×3 «Профи» дивизионининг учинчи тури старт олади.

Жамоамиз 12–13 декабрь кунлари Калуга шаҳрида бўлиб ўтадиган Суперфинал йўлланмаси учун курашни давом эттиради.

Ўтказилиш жойи: Смоленск, «Юбилейний» спорт саройи
Турнир «Росэнергоатом» концернининг Россия атом саноати 80 йиллигига бағишланган баскетбол 3x3 халқаро фестивали доирасида ўтказилади. Асосий баҳслар — шаҳар марказий майдонида!

Эркаклар турнири иштирокчилари (9 та жамоа):

SUNGARD (Москва)
Замин Ҳумо (Ўзбекистон)
ABK BB (Санкт-Петербург) — 3×3 афсонаси Шалва Шаташвили бошчилигида
Беларусь-Минск (Минск)
Феникс-Ростов (Дон бўйидаги Ростов)
Курчатов (Челябинск) — 2025 йил Гранд-финал ғолиби
Автодор Москва
BIONORD PRO (Перм) — Токио-2020 Олимпиада кумуш медали соҳиби Александр Зуев билан
Беларусь (терма жамоа)

Аёллар турнири (5 та жамоа):

Тулпар (Қозон) — 1-тур ғолиби
CSST-IGEU (Иваново)
AB Кондрашина (Санкт-Петербург)
Спарта (Воронеж)
IPBL-Desert (Екатеринбург) — 2-тур финалчиси

«Замин Ҳумо» жамоаси таркиби

Али Алиев
Анвар Асанов
Марсел Хайрутдинов
Тимур Арипов

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг